Гаагада Россиянинг Украинага бостириб киришини текшириш халқаро маркази очилди

Олам

image

Нидерландиянинг Гаага шаҳрида босқинчилик жинояти бўйича халқаро таъқиблар маркази иш бошлади. Унинг таркибига Украина, Европа Иттифоқи, АҚШ ва Халқаро жиноий суд вакиллари кирди. Марказ Россиянинг Украинага бостириб кириши ва бошқа халқаро ҳуқуқ идоралари доирасидан ташқарига чиққан жиноятларни текширади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Eurojust адлия агентлиги маълум қилди.

“Аъзо давлатлар далилларни тўплаш, гувоҳлар ва эҳтимолий гумондорларни аниқлаш, шунингдек, ҳибсга олиш ордерларини, шу жумладан, Халқаро жиноий суд томонидан чиқарилган ордерларни бажаришда муҳим роль ўйнайди. Бу жирканч жиноятларни содир этганлар адолатдан қочиб қутула олмайди”, дейди Адлия бўйича Европа комиссари Дидье Рейндерс. 

Айтилишича, марказнинг иши Украинага қарши уруш бошлагани учун Россия раҳбариятини жавобгарликка тортадиган махсус трибунал яратиш йўлидаги қадамдир.

“Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги, унинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий мустақиллигига қарши куч ишлатишнинг давом этиши Украинанинг мавжудлигига таҳдид солади. Бу нафақат менинг мамлакатимга қарши қаратилган, балки бутун дунёдаги тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик учун глобал таҳдиддир”, дейди Украина Бош прокурори Андрей Костин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суд Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган, чунки улар болаларнинг ноқонуний депортацияси билан боғлиқ ҳарбий жиноятлар учун жавобгар деб топилганди. Кремль ХЖС қарорини қонун нуқтаи назаридан аҳамиятсиз деб атаган ва Россияда ХЖС прокурори ва судьяларига нисбатан иш очилганди. Шунингдек, ВенгрияҚозоғистон ва Арманистонда ҳам Путин ҳибсга олинмаслиги маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина ЕИ Халқаро жиноий суд Гаага

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг