Путин қамоққа ташланадими? Москва ХЖС ҳукмига муносабат билдирди
Олам
−
17 Март 2023
28291Халқаро жиноий суднинг қарорлари Россия учун ҳеч қандай маънога эга эмас, ҳибсга олиш мумкин бўлган ордерлар қонуний кучга эга бўлмайди. Бу ҳақда бугун, 17 март куни Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Telegram’даги каналида ёзган.
“Халқаро жиноий суд қарорлари мамлакатимиз учун, жумладан, ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳам ҳеч қандай маънога эга эмас. Россия Халқаро жиноий суднинг Рим статути иштирокчиси эмас ва унга мувофиқ мажбуриятларни ўз зиммасига олмайди. Россия бу орган билан ҳамкорлик қилмайди ва Халқаро Суднинг ҳибсга олиш ҳақидаги мумкин бўлган рецептлари биз учун қонуний кучга эга бўлмайди”, дейди Захарова.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 17 март куни Халқаро жиноий суд Россия Президенти Владимир Путин ва Президентнинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган эди. Ҳужжатда айтилишича, улар аҳолини, жумладан, болаларни ноқонуний депортация қилишдан иборат ҳарбий жиноятлар ва уларни Россияга ноқонуний ўтказишга алоқадор бўлиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Украинада истиқомат қиладиган 7,5 миллион боладан шу кунга қадар 4,3 миллионга яқини уруш туфайли бошқа ҳудудларга кўчишга мажбур бўлган. Улардан 1,8 миллиони қўшни давлатларга қочқин сифатида ўтган бўлса, яна 2,5 миллион бола ўз уйини ташлаб кетган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь