Венгрия Путинни қамамаслиги айтилди
Олам
−
24 Март 2023
10611Россия Президенти Владимир Путин Венгрияга борса, расмийлар уни ҳибсга олмайди. Бу ҳақда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан маъмурияти раҳбари Гергей Гуйяш маълум қилди.
Унинг айтишича, Венгрия Халқаро жиноят суди (ХЖС) асосланадиган Рим статутини имзолаган бўлсада, у ҳали мамлакат ҳуқуқ тизимига киритилмаган.
“Биз Венгрия қонунига мурожаат қилишимиз мумкин ва унга асосланиб, Россия Президентини ҳибсга олмаймиз, чунки ХЖС низоми Венгрияда тан олинмаган”, деган Гуйяш.
Бундан ташқари, у Венгрия ҳукумати Путинга қарши чиқарилган ҳибсга олиш ордери бўйича позициясини ҳали шакллантирмаганини айтган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 20 март куни Венгрия Европа Иттифоқининг Путинни ҳибсга олиш ордери бўйича қўшма баёнотини блоклаган. Шу сабабли Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель ўз номидан ушбу мавзу бўйича баёнот беришга мажбур бўлган.
21 март куни Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мате Патсолай бу маълумотни рад этди.
“Ҳақиқат шуки, Венгрия Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррелга қуйидаги позицияни билдирди: Венгрия ХЖС қарорини эътиборга олади ва бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ беришни истамайди”, деган Венгрия ТИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Халқаро жиноий суд Россия Президенти Владимир Путин ва Президентнинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган эди.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь