Курс UZS

USD

12 937.16

23.97

EUR

13 937.20

28.4

RUB

154.55

0.38

ФВВ раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 28 март куни Президент қарори билан Рустам Шуҳратович Жумаев Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари – Молия, таъминот ва қурилиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Рустам Шуҳратович Жумаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг турли лавозимларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2022 йилдан бери фавқулодда вазиятлар вазири бўлиб ишлаб келган генерал-майор Абдулла Қўлдошев қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетгани учун ишдан олинганди

Унинг ўрнига Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. Қолаверса, Президентнинг фармони билан унга генерал-майор унвони ҳам берилди.

Кейинчалик, Хуршид Тўлқинбоевич Сотиев ФВВ раҳбари ўринбосари – Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи , Нуриддин Баҳриддинович Қодиров эса ФВВ раҳбарининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Шуҳратович Жумаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг