Тўқаев бош қўриқчисини вазир этиб тайинлади
Олам
−
06 Февраль
157502022 йилдан бери Қозоғистон Президентининг хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилиб келаётган Чингиз Аринов мамлакатда ҳукумат истеъфога чиқиши ва янги ҳукумат шакиллантира бошлангани фонида Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
“Чингиз Сайранович Аринов Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинлансин”, дейилади давлат раҳбари фармонида.
Бунгача Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари лавозимини Сирим Шарипхонов эгаллаб келган.
Маълумот учун, Чингиз Аринов 1983 йил 29 октябрда Олмаотада туғилган. У Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университетини тамомлаган.
Аринов илгари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тузилмасида ишламаган. У 2006 йилдан 2022 йилгача Қозоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматида турли офицер ва бошқарув лавозимларида хизмат қилган. Кейинчалик у Қозоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари – Қозоғистон Республикаси Президенти хавфсизлик хизмати раҳбари бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 февраль куни Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиққан эди. 2022 йилнинг январидан бери Бош вазир лавозимида ишлаб келаётган Алихон Смаилов ҳукумат истеъфога чиққанидан сўнг Қозоғистон халқига мурожаат қилиб, ўз фаолияти натижаларини сарҳисоб қилди. Унинг ўрнини эса “Аманат” партиясидан кўрсатилган номзод Олжас Бектенов эгаллади. Бектенов Президент Администрацияси раҳбари эди. У Бош вазир бўлгач, унинг ўрнини Ойбек Дадебоев эгаллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь