Футзал: Тожикистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқди
Спорт
−
24 Апрель
9149Таиландда ўтказилаётган футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари тобора қизғин паллага кириб бормоқда. Бугун, 24 апрель куни қитъа биринчилигида чорак финал ўйинлари старт олди.
Мазкур босқичда Марказий Осиё дербиси бўлиб ўтди. Тожикистон терма жамоаси афғонистонлик футзалчилар билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди ва шу йили Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, тожикистонлик футболчилар ўз тарихида биринчи марта мундиал йўлланмасига эга бўлди.
Тожикистон терма жамоаси турнир ярим финалида Таиланд-Ироқ жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. Ўйин 26 апрель куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 24 апрель Хосе Венансио Лопес мураббийлигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам чорак финал ўйинини ўтказиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси