Францияда россиялик миллиардернинг иккита яхтаси ҳибсга олинди 

Олам

image

Франция ҳукумати россиялик миллиардер Алексей Кузьмичевга тегишли иккита яхтани ҳибсга олди. Бу ҳақда Франциянинг “Liberation” нашри хабар берган.  

Гап узунлиги 17 метр бўлган La Petite Ourse яхтаси ва узунлиги 26 метр бўлган яна бошқа кема ҳақида кетмоқда. 

“Кузьмичевнинг яхталари Европа Иттифоқи санкцияларини амалга ошириш доирасида ҳибсга олинган”, дейилган хабарда. 

La Petite Ourse Канн портида, иккинчи кема эса Антибеда таъмирланаётган бўлган. Кемалар мос равишда 20 миллион евро ва 50 миллион еврога баҳоланган. Таъкидланишича, аввалроқ божхона хизмати яхталарга ташриф буюриб, Кузьмичевни огоҳлантирган. 

Расмий равишда иккала кема ҳам Orangerie Marine limited (Мальта) компаниясида рўйхатдан ўтган, бироқ Франция Иқтисодиёт вазирлиги хизматлари ушбу яхталарнинг ҳақиқий эгаси Letter One’нинг шериги эканлигига ишонишади. Кузьмичевнинг ўзи изоҳ беришдан бош тортган. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача Андрей Мельниченко, Алишер Усмонов, Алексей Мордашов, Дмитрий Пумпянский, Геннадий Тимченконинг яхталари Европада ҳибсга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция яхта

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг