Францияда исён: намойишларда қатнашган 149 киши қамалди (видео)

World

−

image

Францияда жорий йилнинг 17 октябрь куни юз берган тартибсизликлар бўйича ишларнинг судда кўриб чиқилиши якунларига кўра, қарийб 150 киши қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда республика Адлия вазири, муҳр сақловчиси Жеральд Дарманен маълум қилди.

“Мана 48 соатдирки, бутун мамлакат ҳудудида амалга оширилган ҳибсга олишлардан сўнг жуда кўп сонли ишларни кўриб чиқиш билан шуғулланмоқдамиз. Суд мажлислари 48 соат ичида ўтказилмоқда. Ҳозирги вақтга келиб 149 киши аллақачон қамоқ жазосини олди”, дейди у. 

Мисол тариқасида у бир нечта ҳолатни келтириб ўтган. “Micromania” видеоўйинлар дўконини талагани учун 20 ёшдан 25 ёшгача бўлган уч киши, илгари полицияга тушмаган бўлса-да, 10 ойдан қамоқ жазосига маҳкум этилган. “Sephora” парфюмерия ва косметика дўконини талаган 28 ёшли тартибсизлик иштирокчиси ҳам худди шундай муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

“Шундай йўл тутувчилар Францияга хоинлик қилмоқда, Франция имижига путур етказмоқда. Улар тадбиркорларнинг ҳаёти ва иқтисодий фаровонлигини, шаҳарнинг ва мамлакатнинг имижини вайрон қилмоқда. Бундан ташқари, агар биз бугун юз бераётганидек жуда қатиқ жиноий чоралар билан муносабат билдирмасак, тадбиркорлар ва аҳоли одил судловни ўз қўлларига оладилар”, дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кундан бери Парижда ва бутун Франция бўйлаб ёқилғи нархининг ошиши ҳамда аҳоли харид қобилиятининг пасайишига қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда. Ташкилотчиларнинг баҳолашига кўра, акцияларда 800 минг киши иштирок этган, гарчи Ички ишлар вазирлиги 550 минг кишини ҳисоблаган бўлса-да. Бир қатор шаҳарларда чиқишлар тартибсизликларга ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Адлия вазири Жеральд Дарманеннинг хабар беришича, 17 октябрь куни Францияда талончилар тахминан 3 мингта дўконни талаган, 2,5 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends