Франция пенсия ислоҳоти маъқулланди, бироқ...

Олам

image

Франция Бош вазири Элизабет Борн парламентдаги овоз беришни четлаб ўтиб, пенсия тизимини ўзгартириш бўйича ҳукумат таклиф қилган қонун лойиҳаси қабул қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 16 март куни Миллий Ассамблея (парламент қуйи палатаси) депутатлари олдида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

“Биз парламент қўмиталари ўртасида келишувга эриша олмаймиз. Шунингдек, пенсия тизимининг келажагига ҳам пул тика олмаймиз, шунинг учун бу ислоҳот зарур. Конституциямизнинг 49-моддаси 3-бандига мувофиқ, менинг ҳукуматим Миллий Ассамблеяга тақдим этилган мувофиқлаштирувчи қўмита томонидан киритилган тузатишлар билан 2023 йилгача ижтимоий таъминотни молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади”, деган Франция Бош вазири.

Мазкур ҳолат оғир вазиятни янада чигаллаштирди. Франция Коммунистик партияси раҳбари Фабьен Руссель пенсия ислоҳоти мажбурий қабул қилинганидан кейин ҳукуматга ишончсизлик вотумини қўллашга тайёрлигини маълум қилди. “Миллий бирлашма” партияси етакчиси Ле Пен ҳам ҳукуматга ишончсизлик вотумини қўллаб-қувватлашини билдирган. 

Эслатиб ўтамиз, пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ортидан нафақат Париж, балки бутун Францияда 8 марта норозилик намойишлари бўлиб ўтганди. Франция Президенти Эммануэль Макрон эса мамлакатда пенсия ёшини ошириш заруратини умр кўриш давомийлиги ва пенсионерлар сони ошиши билан изоҳлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Макрон пенсия ислоҳоти Элизабет Борн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг