Франция ФФ Инфантинога рақобатчи изламоқда
Спорт
−
15:26 182 1 дақиқа
Франция футбол федерацияси (ФФФ) президенти Филипп Диалло келаси йил март ойида бўлиб ўтадиган сайловларда Жанни Инфантино билан рақобатлашиш учун Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти лавозимига ўз номзодини қўйиш режасини маълум қилди. Бу ҳақда Диалло “Footmercato” маълум қилди.
“Ижроия қўмитадаги ҳамкасбларим ва мен Жанни Инфантинога бўлган ишончга путур етказилган, деб ҳисоблаймиз. Футболнинг ҳозирги ривожланиш йўналиши биз хоҳлагандек эмас”, дейди Диалло.
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни ФФФ Ижроия қўмитаси 2027 йил 18 март куни Работ шаҳрида бўлиб ўтадиган FIFA президенти сайловида Инфантинони қўллаб-қувватлашдан бир овоздан воз кечди.
“Биз UEFA ичидаги муҳокамага асосли ва бирлаштирувчи лойиҳани таклиф қилиш орқали ҳисса қўшиш учун бир қатор маслаҳатлашувларни бошлашга қарор қилдик. Ва вақти келганда, биз бўлажак сайловларда манфаатларимизни ҳимоя қиладиган номзодни аниқлаймиз”, дея қўшимча қилди FFF раҳбари.
Таъкидланишича, маслаҳатлашувлар иштирокчиларидан бири Кевин Ламур бўлади. У август ойида Инфантинони танқид қилгани учун FIFA бош операцион директори лавозимидан бўшатилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UEFA президенти Александер Чеферин 2027 йил март ойида бўлиб ўтадиган FIFA президентлик лавозимига ўз номзодини қўйиш нияти йўқ эканлигини айтганди.
Live
Барчаси