Формула 1 чемпиони янги мавсум шлемини намойиш қилди
Спорт
−
27 Январь 2022
2734“Red Bull” компаниясининг Instagram’даги саҳифасида жамоа пойгачиси Макс Ферстаппен ўзининг янги шлемини намойиш этаётгани акс этган видео пайдо бўлди. Маълум қилинишича, нидерландиялик пойгачи 2022 йилги мавсумда айнан шу бош кийими билан иштирок этади.
Макс Ферстаппен “Формула-1”нинг сўнгги мавсумида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Абу-Даби шаҳрида (БАА) бўлиб ўтган ҳал қилувчи пойгада Макс асосий рақиби, “Мерседес” пилоти Льюис Хэмилтондан ғалабани тортиб олган эди.
Ўшанда пойга тугашига оз вақт қолганида “Уилямс” жамоаси пойгачиси Николас Латифи ҳалокатга учради. Бу хато пойга ва охир-оқибат бутун чемпионат натижасига таъсир кўрсатди. Бахтсиз ҳодиса туфайли Верстаппен Хемилтонга етиб олиш ва уни ортда қолдиришнинг уддасидан чиқди.