“Формула 1” тарихда илк бор бошқача кўринишда ўтказилади
Спорт
−
20 Март 2020
4424“Формула 1” автопойгаси коронавирус сабаб илк бор виртуаль тарзда бўлиб ўтади. Мусобақа айрим пойгачилар иштирокида 22 март куни Баҳрайнда ўтказилади. Бу ҳақда автопойга матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Энди ҳар дам олиш куни ҳақиқийси ўрнида виртуал Гран-при ўтказилади. Барча пойгачилар масофадан туриб беллашади. Мусобақани Лондоннинг Gfinity киберспорт компанияси тўғридан-тўғри транслация қилади”, дейилади ташкилотчилар хабарида.
Коронавирус пандемияси сабаб “Формула 1” мусобақасининг Баҳрайн, Вьетнам, Хитой, Нидерландия ва Испаниядаги босқичлари қолдирилган эди. Монако ва Австралияда ўтадиган босқичлар эса батамом бекор қилинди. Айни пайтда тақвим бўйича биринчи Гран-при 5-7 июнь куни Озарбойжон пойтахти Баку шаҳрида ўтказиш режалаштирилган.
Аввалроқ, Теннис бўйича ATP ва WTA мусобақаси ҳам 8 июнь кунига қадар тўхтатиб қўйилди ва турнир жадвали музлатилди. Халқаро теннис федерацияси ATP, WTA ва ITF'нинг баҳорда ўтказилиши режалаштирилган барча мусобақалари бекор қилингани тўғрисида қўшма баёнот бергани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси