Ўзбекистонда “Формула 1” пойгалари ўтказилиши мумкин
Спорт
−
10 Октябрь 4704 1 дақиқа
“Формула 1” пойгалари Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Буюк Британиялик журналист Жо Савардга таяниб, “Чемпионат” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Ўзбекистон вакили Гранд-прини мамлакатда ўтказиш имкониятини муҳокама қилиш учун яқинда бўлиб ўтган Сингапур Гран-присининг паддогида (“Формула 1” пойгаларида, махсус чегараланган ҳудуд бўлиб, унда автомобиль гаражлари, ОАВ ва VIP-шахслар учун зоналар, шунингдек, техникага хизмат кўрсатиш ва тайёрлаш учун техник майдонлар жойлашган) кўриниш берган.
Ҳозирги кунда “Формула 1” пойгаларини ўтказувчи Осиё мамлакатлари қаторига Баҳрайн, Хитой, Япония, Саудия Арабистони, Озарбайжон, Сингапур, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари киради.
Маълумот учун, яқинда Озарбайжоннинг Баку шаҳрида “Формула -1” пойгалари ўтказилган эди. Мазкур мусобақада “Ред Булл” жамоаси пойгачиси ва амалдаги жаҳон чемпиони Макс Ферстаппен ғолиб бўлган эди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси