Жаҳон чемпионлигини бой берган Хэмилтон рицарь бўлди (фото)
Спорт
−
15 Декабрь 2021
2781Формула-1 бўйича етти карра жаҳон чемпиони, “Mercedes” пойгачиси Льюис Хемилтон расман рицарь унвонига сазовор бўлди, деб хабар бермоқда Метро. Тақдирлаш маросими Виндзор қалъасида бўлиб ўтди. Ҳамилтон Уэлс шаҳзодаси Чарльздан рицарь бакалавр унвонини қабул қилиб олди.
Маросим Беркшир графлигидаги Виндзор қалъасида бўлиб ўтди. Хэмилтон рицарлик унвонига сазовор бўлиши жорий йилнинг ноябрида маълум бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Хэмилтон яккалик баҳсларида жорий йилги мавсумнинг якуний мусобақаси – Абу-Даби гран-присининг сўнгги айланасида “Red Bull” пилоти Макс Ферстаппенни ўтказиб юборди ва 8-марта Жаҳон чемпиони бўлиш имкониятини қўлдан чиқарди.
Маълумот учун, Формула-1 тарихида Германия вакили Михаэль Шумахер ва британиялик Льюис Хэмилтон 7 мартадан Жаҳон чемпиони бўлган ва бу рекорд ҳисобланади.
LiveБарчаси