Формула-1: Ферстаппен Хэмилтоннинг гегемонлигига чек қўйди

Спорт 739
image

Жорий йилнинг 12 декабрь куни “Red Bull” пилоти Макс Ферстаппен 2021 йилги Формула 1 чемпионатида ғолиб, деб топилди ва Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

24 ёшли нидерландиялик пойгачи Абу-Даби Гран-присида ғолиб бўлди, иккинчи ўринни эса 7 карра Жаҳон чемпиони, “Mercedes” аъзоси Льюис Хэмилтон эгаллади. Хэмилтон Ферстаппендан 2,256 сония ортда қолди.

Ушбу чемпионлик Ферстаппен учун фаолиятидаги биринчиси бўлди. Макс Хэмилтоннинг гегемонлигига чек қўйди ва “Red Bull”га 2013 йилдан буён биринчи марта чемпионлик унвонини келтирди.

Бироқ “Mercedes” кетма-кет саккизинчи марта конструкторлар кубогини қўлга киритди ва “McLaren”га етиб олди. Хэмилтон рақибини табриклаган бўлса-да, сўнгги айланишда унинг автомобили билан юзага келган муаммо юзасидан норозилик билдирган.


 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6
Рейтинг: 3
t
×