Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясига бошлиқ тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Равшан Ҳайдаров Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди. 

Унга кўра, шу кунга қадар ушбу лавозимни эгаллаб турган Кабул Бердиев лавозимидан озод этилди. 

Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров 1999-2001 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, 2002 йил 16 майдан 28 ноябргача Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 2002 йил 28 ноябрда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинланган. 2004 йил 26 ноябрда ушбу лавозимдан озод этилган. 2021 йил 9 февралда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевнинг буйруғи билан 12 та солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов академия вазирлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made