Фарғонада одамлар ўлимига олиб келган “заправка” бузилмоқда (видео)

3-саҳифа

image
Фарғонада портлаган “заправка”нинг эгаси ким? north_east

Фарғонада портлаган “заправка”нинг эгаси ким?

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида жойлашган ва жорий йилнинг 17 декабрь куни содир бўлган портлаш рўй берган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасини бузиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, шохобча бошқа фаолият олиб бормайди. Ушбу АЁҚШ ва АГТШ аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва келгусида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида тадбиркорнинг ўз хохишига кўра бузилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида даҳшатли портлаш содир бўлиб, оқибатда 4 нафар фуқаро вафот этган, бир нечтаси эса тан жароҳати олганди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жабрланганлар ва вафот этганлар ҳолати бўйича маълумот берди.  Билдирилишича, воқеа содир бўлган куни соат 14:00 атрофида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига Фарғона шаҳридаги ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган ўт чақнаши оқибатида жароҳат олган 13 нафар фуқаро олиб келинган. Улардан 1 нафари ўлик ҳолатда келтирилган ва уни суд-тиббий экспертизага йўналтирилган.

17 декабрь соат 15:00 ҳолатига кўра, 2 нафар беморга болалар реанимация бўлимида даво чоралари кўрилиб, уларга “Алангадан кейинги тананинг бош, юз, бўйин, иккала қўл, елка, билак, кафт, бармоқ, кўкрак, қорин, иккала курак, бел ва иккала оёқ сон, болдир соҳаларининг II-III АБ-даражали 90 фоиз термик куйиши, II-III-даражали юқори нафас йўлларининг термоингаляцион жароҳати, куйиш шоки ўта оғир даражаси, асистолия” ташхиси қўйилган. Умумий аҳволи оғир бўлган. Кейинчалик кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улар вафот этган.

Шу куни нейрохирургик реанимация бўлимига 3 нафар бемор ётқизилган. Уларга алангадан II-III АБ даражали 70-90 фоиз куйиш даражаси ташхиси қўйилган. Бугунги кунда уларнинг умумий аҳволи ўта оғир.  Мазкур бўлимдаги 1 нафар аёлга реанимация бўлимида даво чоралари кўрилиб, унга куйиш ташхиси қўйилган ва кўрилган реанимацион чора-тадбирларга қарамай соат 23:25 да бемор вафот этган ва у суд-тиббий экспертизага йўналтирилган.

4 нафар бемор комбустиология бўлимида даволанмоқда. Улар алангадан юз, бўйин, иккала қўл, билак-кафт, бармоқ соҳаларининг  II-III А ва 20 фоиз термик куйиш даражали ташхиси билан керакли даво муолажаларини олмоқда. Мазкур беморларнинг умумий ҳолати барқарор, ўртача оғир.

Яна 3 нафар фуқарога куйишдан енгил жароҳат олгани ва аҳволи қониқарли бўлгани сабабли шифокорлар кўригидан сўнг уйларига жавоб берилган.

Ҳозирда шифохонада 6 нафар бемор пойтахтдан келган малакали мутахассислар назоратида даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АЁҚШ АГТШ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг