Фарғонада портлаган “заправка”нинг эгаси ким?
3-саҳифа
−
19 Декабрь
34830Жорий йилнинг 17 декабрь куни Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида даҳшатли ёнғин содир бўлганди. Расмий маълумотларга кўра, 4 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, лекин воқеага гувоҳ бўлган аҳоли бу сон камайтириб айтилаётганини таъкидлаган.
QALAMPIR.UZ манбасига кўра, портлаган жой “ХК ФАРҒОНА ЛАЙЛИ НАХОР” хусусий компаниясига тегишли. Корхона 2006 йилда ташкил этилган ва асосчиси Азизхўжа Юсупхўжаевич Мавлонов саналади.
QALAMPIR.UZ олиб борган суриштурувлари давомида асли фарғоналик бўлган бу тадбиркор Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлоновнинг яқин қариндоши экани ва улар ака-ука эканлигини аниқлади.
Маълумот учун, Акмалхўжа Юсупович Мавлонов ҳам 1975 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист.