Фарғонадаги “заправка”да даҳшатли ёнғин содир бўлди
Таҳлил
−
17 Декабрь
6036Бугун, 17 декабрь куни Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида даҳшатли ёнғин содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда жуда катта портлаш содир бўлиб, қора тутун осмон бўйлаб тарқалаётгани, “Заправка” яқинидаги машина бутунлай ёниб кетгани, усти-боши қоп-қора куя бўлган одамнинг қўли узилган ҳолда ерда узала тушиб ўтиргани тасвирланган.
Бироздан кейин вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими вазият назорат остида эканини, ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Бошқарманинг тақдим этган қўшимча маълумотларига кўра, туш пайти соат 13:43 ларда Фарғона шаҳар “Янги йўл” МФЙ, А.Яссавий кўчасида жойлашган, кўп ёқилғили АЁҚШ ва АГҚШ шохобчасида суюлтирилган газ тўкиш вақтида технологик жараёнларни бузилиши ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида чақнаш содир бўлган ундан сўнг сиз видеоларда гувоҳи бўлган ёнғин юзага келган. Ёнғин-қутқарувчилар 13:47 да етиб бориб, гулхан 14:02 да ўраб олинган ва 10 дақиқада ёнғин батамом ўчирилган.
Соат 18:00 ҳолатига ёнғин оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этгани, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олгани ва 8 нафари тиббиёт ходимлари назоратида экани айтилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса ҳозиргача расмий ахборот бергани йўқ.
QALAMPIR.UZ жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг тақдири билан қизиқиб, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходими билан боғланди. Вилоят ССБ Матбуот котибининг айтишича, бошқармада ёнғиндан жабрланганларнинг ҳолати ҳақида маълумот мавжуд эмас.
Ёнғин юзасидан қўшимча ахборотни QALAMPIR.UZ'нинг расмий саҳифаларида кузатиб боринг ва албатта ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг. Ўзингиз ва асранг.
LiveБарчаси