Бухорода 430 тонна AI-80 бензини ноқонуний сотиб юборилди

Жамият

image

Бухоро вилоятида 430,7 тонна AI-80 маркали автобензинни ноқонуний равишда улгуржи сотиб юборган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Когон тумани “Ўба чўли” МФЙда жойлашган “Н.П.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини сотувга чиқарилиши бўйича ноқонуний ҳолат аниқланган.

Маълум қилинишича, “Н.П.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси иш фаолиятида бўлмаса-да, “Бухоро нефть базаси” МЧЖдан жами 430,7 тонна (3,7 млрд сўмлик) AI-80 маркали автобензинни шохобча сиғимларига туширилмасдан автоцистерна орқали улгуржи сотиб юборилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йилда АI-80 маркали бензин сотилиши чекланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро МЧЖ АЁҚШ AI-80

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг