Фарғонадаги портлашда бир киши ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 17 декабрь куни соат 13:43 да Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасидаги портлашда 1 фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, портлаш шаҳарнинг “Янги йўл” МФЙ Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган кўп ёқилғили АЁҚШ ва АГҚШ шохобчасида суюлтирилган газ тўкиш вақтида технологик жараёнларнинг бузилиши ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслиги оқибатида рўй берган. Шу туфайли чақнаш содир бўлган, ундан сўнг ёнғин юзага келган.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарувчилар соат 13:47 да етиб бориб, соат 14:02 да аланга ўраб олинган. Ёнғин 14:12 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида 1 фуқаро вафот этган, 4 фуқаро тан жароҳати олган. Яна 8 фуқаро тиббиёт ходимлари назоратида.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Фарғона АЁҚШ АГҚШ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг