Тошкентдаги яна учта “заправка”да сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳридаги 3 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган “А.О.” ва “О.О.” МЧЖга қарашли 2 та АЁҚШда сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АI-80 ва АI-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз экани) аниқланган. Бу каби ҳолат Янгиҳаёт туманида “Ф.Г.С.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам аниқланган. Унда нефть маҳсулоти сифатсиз эканлиги маълум бўлган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШлар камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “С.Г.О.” МЧЖга қарашли АЁҚШда сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АI-92 ва АI-95-русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани АЁҚШ Янгиҳаёт тумани заправка сифатсиз бензин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг