Фарғонада алимент тўлашдан қочиб юрган ота қудуқдан топилди

3-саҳифа

image

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси инспекторлари томонидан олиб борилган навбатдаги тадбир давомида фарзандини моддий таъминотидан бўйин товлаб юрган қарздор яшаш хонадонидаги қудуқдан топилди. Бу ҳақда МИБнинг вилоят бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчиликлар сабаб ажрашиб кетган ва иккинчи томон фарзандини моддий таъминламай қўйган.

Шундан сўнг, она ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда фарзанди ҳаққини талаб қилиб судга мурожаат этади. Суд қарорига кўра, ундирувчи фойдасига икки нафар фарзанди учун ҳар ойда алимент ундириш тартиби белгиланади. 

Суд ижро ҳужжати Бюронинг Олтиариқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Бироқ, ота алимент тўламай юрган ва қарздорлик 10 млн сўмдан ортиб кетган. 

“Устига-устак ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига бориб, “беркиниб” юрди,”дейилади хабарда.

Охир-оқибат унга нисбатан давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинди. Бошқарма инспекторлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан ҳамкорликда топиш чорасини олиб борди. Бу натижа бериб, ота Тошкент шаҳридан яшаш хонадонига келгани маълум бўлди. Ходимлар олинган тезкор маълумотларга кўра, отанинг яшаш хонадонига борганда, оила аъзолари уни келмаганини билдирган. Ноилож, хонадон яшаш жойлари пухта кўздан кечирилганда, қарздор янги ковланаётган қудуқ ичидан топилган. 

Қидирувдаги шахс белгиланган тартиб бўйича давлат ижрочисига топширилди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Сурхондарёда фарзандларига алимент тўламагани учун икки йил олдин қидирувга берилган ота уйининг ертўласидан топилганди. Қашқадарёда эса алимент тўламасдан қочиб юрган эркак уйидаги кўрпалар тагидан топилди. Тошкент вилоятида алимент тўламагани учун қидирувда бўлган эркак Damas автомашинасида йўловчи сифатида кетаётганида МИБ Тошкент вилоят бошқармаси қидирув бўлими ҳамда ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда МИБ ходимларини кўриб, дала томонга қочганди. Бундан шубҳаланган ходимлар унга тегишли маълумотларни текширганида, эркак шу пайтгача алиментдан қочиб юрган ота бўлиб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона алимент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг