Фарғона ҳокимининг ўринбосари Беларусга элчи бўлди

Жамият

image

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нуриддин Мамажонов Минскка етиб борган. Бунгача Мамажонов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари­ – ­ инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, Нуриддин Мамажонов 45 ёшда. У Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Чехиянинг Богемия марказий университетини тамомлаган. Европа амалий фанлар ва менежмент институтининг (Прага) бизнес бошқаруви доктори (DBA) даражасига эга.

Шунингдек, янги элчи Ўзбекистон Адлия ва Ташқи ишлар вазирликларида, Германиядаги элчихонада, Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонада турли лавозимларда ишлаган. 2022–2023 йилларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Раҳматулла Назаров инвестиция ва ташқи савдо масалаларига бефарқлиги учун лавозимидан озод этилганди. Нуриддин Мамажонов 2024–2026 йилларда Ўзбекистоннинг Минскдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Раҳматулла Назаров ўрнига тайинланди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг