Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси ишдан олинди
Local
−
21 July 17641 2 minutes
Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Раҳматулла Назаров инвестиция ва ташқи савдо масалаларига бефарқлиги учун лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда бугун, 21 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда олий даражадаги 52 та ташриф доирасида 213 миллиард долларлик 1 минг 617 та инвестиция лойиҳаси бўйича келишувларга эришилган. Лекин бу лойиҳалар ижросини назорат қилишда сусткашликлар кузатилаётгани қайд этилган.
Эндиликда “йўл хариталари” Ҳисоб палатаси ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан юритилиши белгиланган.
Бош вазирга ҳар ҳафта тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар ва элчилар билан бирга “йўл хариталари”ни давлатлар кесимида, “лойиҳабай” муҳокама қилиш топширилган.
Давлат раҳбари хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти бўйича ҳам кўп эътирозлар борлигини билдирган. Беларусдаги элчи инвестиция ва ташқи савдо масалаларига бефарқлиги учун лавозимидан озод этилган, Франция, Австрия, Испания, Италия, Ўмон, Индонезия, Малайзия ва Сингапурдаги элчиларнинг фаолияти ҳам етарли даражада кўринмаётгани қайд этилган.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага комиссия тузиб, иқтисодий дипломатия, инвестиция ва экспорт бўйича дипломатик ваколатхоналарнинг ишини таҳлил қилиш, ўз вазифасини бажара олмаётганларни ёш, замонавий фикрлайдиган кадрлар билан алмаштириш юзасидан таклифлар киритиш топширилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September