Фаластинликлар БАА делегациясини Ал-Ақсо масжидидан ҳайдаб чиқарди
Олам
−
19 Октябрь 2020
9221Фаластинликлар Ислом оламидаги энг муқаддас масканлардан ҳисобланувчи Ал-Ақсо масжидига Исроил полицияси ҳамроҳлигида келган Бирлашган Араб Амирликлари делегациясини ҳайдаб чиқарди.
Фаластинликлар БАА делегациясини мамлакат Исроилни тан олгани учун қоралаган. Улар амирлик вакилларидан масжидни дарҳол тарк этишни талаб қилган.
Натижада БАА делегацияси Ал-Ақсони тарк этишга мажбур бўлган.
Маълумот учун, Исроил ва БАА АҚШ воситачилигида муносабатларни нормаллаштирди. Уларнинг келишувига кейинроқ Баҳрайн ҳам қўшилди. 15 сентябрь куни Оқ уйда уч давлат Авраам шартномасини имзолади. Шундан сўнг, Фаластин шу икки давлатдаги элчисини чақириб олди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023