Фақатгина 1 фоизи. Зеленский НАТОдан “арзимас” ёрдам сўради

Олам

image

Украина ҳеч қандай чекловларсиз ҳарбий ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский  Брюсселдаги НАТО саммити иштирокчиларига маълум қилди

“Украина сизнинг танкларингизнинг 1 фоизини сўради, беринг ёки сотинг, аммо жавоб йўқ. Сиз бизга самолётларингиздан, танкларингиздан 1 фоизини беришингиз мумкин. Биз уларни шунчаки сотиб ололмаймиз, бундай таъминот фақат НАТО қарорига боғлиқ”, дейди Украина раҳбари. 

Зеленскийнинг қўшимча қилишича, Украина НАТОнинг айрим аъзоларидан ёрдам оляпти. 

“Аммо альянсчи? Мен бу ҳақда қандай фикрда эканимизни билишингизни хохлайман. Ва чин дилдан баҳо ҳамда шубҳаларимиз нотўғри бўлишини тилайман”, дея сўзида давом этган давлат раҳбари. 

Унга кўра, Украина ҳозир “Ғарб ва Россия ўртасидаги “кулранг зонада”. 

Зеленский, шунингдек, 24 февраль куни НАТО давлатларига мамлакат осмонини исталган форматда ёпиш илтимоси билан мурожаат қилганини эслаб, бу борада аниқ жавоб олмаганини урғулаган.

Маълумот ўрнида, бугун, 24 март куни Бельгия пойтахти Брюсселда НАТОга аъзо давлатлар ва ҳукумат раҳбарлари иштирокида навбатдан ташқари саммит бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш кун тартибининг асосий мавзуси – Россиянинг Украинага ҳужуми.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг