Фьюри Усикни эзиб ташламоқчи

Спорт

image

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WВC йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри (31-0) WBA, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Александр Усик (19-0) билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди. 

“Лўлилар қироли” украиналик “мушук”нинг зарбаларига бардош бера олишига ишонч билдирди. 

“Ким билан жанг қилиш мен учун қизиқ эмас. Мен бу кичкина боксчи билан жанг қилишга рози бўламан ва унга яхши зарба бера оламан. Мен худди Деонтей Уайлдер билан бўлганидек, унинг устидан юк машинаси каби югуриб ўтаман. Кейин мен уни орқага буриб, яна ишга тушираман. Келаси йилнинг февраль ёки март ойларида бу жанг миллион фоиз ўтказилади. Акс ҳолда, мен барча промоутерларимни ишдан бўшатиб, ўз промоутерлик ташкилотимни яратаман. Номини, албатта, “Лўлилар қироли” деб атайман”, дейди Фьюри. 

Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри 10 октябрь куни америкалик Деонтей Уайлдерни (42-2) нокаутга учратиб, ўзига тегишли WBC ва The Ring титулини сақлаб қолган эди.

Александр Усик эса жорий йилнинг 25 сентябрь куни британиялик Энтони Жошуага (24-2) қарши жанг ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонан ва WBA, IBF, WBO ҳамда IBO  чемпионлик камарларини қўлга киритган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

WBA WBC Тайсон Фьюри IBF WBO IBO Александр Усик Жаҳон чемпионлиги

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг