Ёзувчи Дадахон Нурий 78 ёшида вафот этди
Жамият
−
12 Июль 2021
5809Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиб Дадахон Нурийнинг 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жаноза намози бугун, 12 июль куни соат 19:00 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Тамарахоним кўчаси 2-уй ҳовлисида ўқилади. Марҳум “Минор” қабристонига қўйилади.
Ёзувчи Дадахон Нурий 1943 йилда Наманган шаҳрида туғилган. У Тошкент давлат университетининг Шарқ факультетини тамомлаган. Ҳамза номидаги академик драма театрида рассом, махсус мактабларда ҳинд тили ўқитувчиси, “Гулистон”, “Гулхан” журналлари ва Ўзбекистон телевидениесида адабий ходим ва муҳаррир бўлиб ишлаган.
Дадахон Нурий сўнгги йилларда “Ниқобсиз Америка ва бошқа манзилгоҳлар” (2010), “Олисдаги дала боғ”, “Изтироб” (2017), “Виждон ҳайқириқлари” (2018) каби китобларни ёзди. Асарлари ҳинд, урду, инглиз, қозоқ, корейс, турк ва рус тилларига таржима қилинган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал технологияси соҳасидаги таниқли олим Темуржон Отақўзиев 85 ёшида ҳамда таниқли журналист ва адиба Фарида Усмонова 100 ёшида вафот этди.