Ever Given'дан олинган сабоқ: Миср Сувайш каналини кенгайтиришни бошлади
Олам
−
15 Май 2021
6313Мисрдаги Сувайш канали маъмурияти (SCA) бугун, 15 май куни канални чуқурлаштириш ва кенгайтириш ишлари бошланганини маълум қилди. Бунга март ойида улкан контейнер кемаси саёзлика ўтириб қолгани ва олти кун давомида йўлни тўсиб қўйгани сабаб бўлди.
Генерал-лейтенант Усома Рабий SCA бошқаруви раиси сўзларига кўра, чуқурлаштириш ишлари каналнинг жанубий қисмида Ever Given кемаси ўтириб қолган ҳудуд яқинида олиб бориляпти.
Янги лойиҳа бир неча босқичда амалга оширилади. Умумий ҳисобда шимолий участкани 10 км узайтириш ва жанубий қисмни чуқурлаштириш режа қилинган.
Ҳозирда Сувайш каналининг узунлиги 193,3 километрни ва чуқурлиги 24 метрни ташкил этади. Амалда у икки қисмдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Хитойдан Роттердамга кетаётган 400 метр узунликдаги Ever Given кемаси Сувайш каналининг 151-километрида саёзликка ўтириб қолганди. У орадан 6 кун ўтибгина сувга қайтарилди. Канал тўсилиб қолганида 400 дан ортиқ кемадан иборат навбат юзага келди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь