“Эта” бўрони Гватемала ва Панамани вайрон қилди. Қурбонлар 50 дан ошди

Олам

image

Гватемалада 50 дан ортиқ киши Eta бўрони туфайли юзага келган тошқин ва кўчки қурбони бўлди. Бундай маълумотлар Республика Президенти Алехандро Жамматтеи томонидан эълон қилинди.

"Дастлаб қурбонлар сони тўрт нафар эди, шундан сўнг улар бирданига 50 нафарга кўпайди”, деди давлат раҳбари. Унинг нутқи мамлакат ҳукуматининг Twitter’даги расмий саҳифасида эълон қилинди.

Мамлакат расмийлари Альта-Верапас, Исабаль, Киче, Петен, Сакапа, Санта-Роса, Чикимула, Хутиапа ва Эль-Прогресо департаментларида табиий офат режимини эълон қилди.

Энг жиддий зарар Альта-Верапас, Исабаль, Киче ва Петен департаментларига етган.

Шу билан бирга, Панама ҳам Eta бўрони сабабли кучли ёмғирлар камида беш кишини ҳаётдан олиб кетгани, яна саккиз кишини бедарак йўқолган деб хабар қилмоқда. Бу ҳақда “La Estrella de Panamá” газетаси хабар берди.

Панама миллий фуқаролик мудофааси тизимининг ҳисоб-китобларига кўра, табиий офат мингдан ортиқ одамга моддий зарар етказди. Юзлаб одамлар тошқинлар ва кўчкилар туфайли транспорт алоқалари узилиб қолган аҳоли пунктларида қолиб кетмоқда.

Тропик Eta бўрони Кариб денгизига бугун яна қайтиб келиши кутилмоқда, у ерда кучайиб, Куба томон йўналиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Гавтемала Панама

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг