Гана Панамани мағлубиятга учратди

Спорт

image

Бугун, 18 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати “Л” гуруҳидан ўрин олган Гана ва Панама терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Учрашув Гана терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Жамоалар Канаданинг Торонто шаҳридаги “Би́мо Филд” стадионида майдонга тушди. Баҳсни швециялик ҳакам Гленн Нюберг бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Ўйиндаги ягона голга Гана ярим ҳимоячиси Калеб Йиренки муаллифлик қилди. У 90+5-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасига муҳим уч очко келтирди.

Аввалроқ, мазкур гуруҳда Англия терма жамоаси Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Ҳозирда ушбу гуруҳда Англия ва Гана терма жамоалари етакчилик қилмоқда.

Англия терма жамоаси гуруҳ босқичининг 2-турида 24 июнь куни Ганага қарши майдонга тушади. Сўнгги турда эса 28 июнь куни Панама билан баҳс олиб боради. Хорватия терма жамоаси 24 июнь куни Панамага қарши ўйнайди.Хорватлар гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини 28 июнь куни Гана терма жамоасига қарши ўтказади.

Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Гана Панама

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг