Эртадан мактаб ўқитувчилари таътилга чиқади
Жамият
−
17 Март 2020
17675Эртага, 18 мартдан эътиборан Ўзбекистондаги барча мактабларда ўқитувчилар таътилга чиқади. Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
Қайд этилишича, таътил фақат ўқитувчиларга тааллуқли. Мактаб директори, директор ўринбосари, хўжалик мудири, психолог, фаррош ва қоровул бу даврда мактабда бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилгандан кейин 16 мартдан эътиборан мулкчилик шаклидан қатъи назар Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида таътил эълон қилинди. Айни вақтда мамлакатда коронавирус билан оғриганлар сони 10 нафарга етди. Қурбонлар йўқ.
LiveБарчаси