Расман: 11 май куни мактабларда дарс бўлади

Жамият

image

Ўзбекистонда 11 май куни мактабларда дарс бўлади, боғчалар эса ишламайди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги “2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида:

9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни мос равишда 2026 йил 11 май – душанба кунига кўчирилиши белгиланган.

Шунга асосан:

  • 2026 йил 11 май куни – умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун (11 май куни белгиланган) дарс соатлари ташкил этилади (бошланғич синф ўқувчилари бундан мустасно).
  • Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотларида 2026 йил 11 май дам олиш куни ҳисобланади.

Маълумот учун, нодавлат таълим муассасаларида дам олиш кунларини белгилаш мазкур таълим муассасаларининг ўз ички тартиб-қоидаларига кўра амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олиши ҳақида хабар берилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб боғча Хотира ва қадрлаш куни ўқувчи таътил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг