Эрон АҚШ ҳарбийларини ўлдирган ёки қўлга олганларга мукофот беради
Олам
−
12:19 770 1 дақиқа
Эрон армияси қўмондони Амир Ҳотамий АҚШ ҳарбий хизматчисини ўлдирган ёки қўлга олиб топширган шахсларга 30 минг доллар мукофот берилишини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон давлат ОАВларига таяниб ТАСС хабар берди.
Ҳотамийнинг айтишича, “молиявий кампания”да иштирок этиш истагини билдирганлар сони кўпайгани сабабли махсус режа ишлаб чиқилган.
“Америкалик босқинчи ҳарбийни ўлдирган ёки қўлга олиб топширган ҳар қандай шахс Эрон армияси кафолати остида 30 минг доллар ёки 50 миллиард риал миқдорида мукофот олади. Агар буни эронлик аёл амалга оширса, мукофот икки баробар оширилади”, деган у.
Шунингдек, Ҳотамий АҚШ қўшинларини Яқин Шарқни тарк этишга чақириб, Америка кучлари Форс кўрфази, Уммон кўрфази ва Ҳормуз бўғозига кириш ҳуқуқига эга эмаслигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон АҚШ билан давом этаётган урушни Дональд Трампнинг президентлик муддати якунлангунга қадар чўзиш вариантини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси