Эргашевни мағлуб этган боксчининг иккинчи ҳимоя жанги санаси эълон қилинди
Спорт
−
14 Март
4210Халқаро бокс федерацияси (IBF) камари учун жангда ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашевни мағлубиятга учратган пуэрто-риколик Сабриэль Матиаснинг навбатдаги ҳимоя жанги 15 июнь куни ўтказилади. Бу ҳақда “Allboxing” хабар берди.
Манбага кўра, 31 ёшли Матиаснинг ҳимоя жанги ўз ватани Пуэрто-Рикода ўтказилади. Унга австралиялик Лиам Паро рақиблик қилади. Тез орада Матиас-Паро жанги расман тасдиқланади.
Маълумот учун, 27 ёшли Паро шу вақтга қадар профбоксда 24 та жанг ўтказиб барчасида ғалаба қозонган. У 15 та баҳсда рақибларини нокаутга учратган. Камар эгаси Матиас эса 21 та тўқнашувда иштирок этиб, 20 тасида зафар қучган, 1 та жангда эса имкониятни бой берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ IBF камарининг собиқ даъвогари Шоҳжаҳон Эргашевнинг янги жанги санаси қачон бўлиб ўтиши хабар қилинганди.
Профрингдаги 25-жангида Эргашевга панамалик Хуан Хуертас рақиблик қилади.