Шоҳжаҳон Эргашевнинг янги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди
Спорт
−
14 Март
7721Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини 28 март куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ташкил этиладиган бокс кечасида ўтказади. Бу ҳақда Эргашевнинг промоутери “Salita Promotions” ўз саҳифасида маълум қилди.
Ўша куни Эргашевга панамалик Хуан Хуертас рақиблик қилади. Бокс кечаси “Dazn” ва “Salita Promotions” ҳамкорлигида ўтказилади.
Қайд этиш жоиз, Шоҳжаҳон Эргашев охирги жангини ўтган йили ноябрь ойида Халқаро бокс федерацияси (IBF) камари учун пуэрто-риколик Сабриэль Матиасга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраганди.
Маълумот учун, 32 ёшли Эргашев фаолияти давомида профбоксда 24 марта рингга кўтарилиб, жангларининг 23 тасида рақибларидан устун келган. 31 ёшли Хуертас эса 22 марта жанг ўтказиб, 17 тасида ғалаба қозонган ва 4 жангда имкониятни бой берган. Панама вакилининг яна 1 та жангида дуранг қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь