Эрдўғаннинг соғлиғи ёмонлашдими?

Олам

image

Туркия Алоқа бошқармаси ҳузуридаги Дезинформацияга қарши кураш маркази Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги даъволарни рад этди. Бу ҳақда марказ ахборотига таяниб, “Sozcu” хабар берди.

Марказга кўра, ижтимоий тармоқлар, хусусан YouTube каналларида Президентнинг соғлиги яхши эмаслиги ҳақида хабарлар тарқатилган. 

“YouTube’даги канал орқали Президентимизнинг соғлиғи билан боғлиқ асоссиз даъволар илгари сурилган. Бу даъволар нафақат ёлғон, балки Президентлик институтини нишонга олган ва ҳақоратли мазмунга эга”, дейилади расмий баёнотда. 

Қўшимча қилинишича, Эрдўғаннинг аҳволи яхши ва у ўз вазифасини бажаришда давом этмоқда. 

“Президентимиз Туркия давлатининг раҳбари сифатида ўзининг конституциявий ваколат ва мажбуриятларини бажариб, халқимизга хизмат йўлида фидокорона ҳаракат қилмоқда”, дея билдирилган марказ баёнотида.

Шунингдек, Дезинформацияга қарши кураш маркази Эрдўғаннинг соғлиғи ва хотираси яхши экани, унинг бардам ҳолда қарорлар қабул қилаётганини ҳам билдирган. 

“Давлат раҳбарлари, сиёсатчилар ва бошқа расмий шахслар Президент Эрдўғаннинг муаммоларга чуқур тушуниши, кучли хотираси ва қатъий қарорлар қабул қила олишига гувоҳ бўлмоқда. Журналистик тамойилларга зид равишда, масъулият ва эҳтиёткорликни четлаб ўтган ҳолда ижтимоий тармоқларда ёлғон хабарлар тарқатаётганлар фақат ўзларини кулгили ҳолатга солмоқда”, дейилади расмий хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда жонли эфир пайтида Туркия раҳбарининг аҳволи ёмонлашганди. Шундан сўнг ижтимой тармоқлар ва баъзи ОАВда Эрдўған миокард инфарктини бошидан ўтказгани ҳақида ҳабарлар тарқалди. Расмий Анқара эса бундай хабарларни рад этди. Орадан қисқа вақт ўтгач, Эрдўған соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишлардан сўнг “Оққую” атом электр станциясининг ядровий ёқилғи етказиб бериш маросимида онлайн шаклда иштирок этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг