Эрдўған кўриниш берди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишлардан сўнг “Оққую” атом электр станциясининг ядровий ёқилғи етказиб бериш маросимида кўриниш берди. Бироқ у россиялик мавқедоши Владимир Путин каби маросимда видеоалоқа орқали қатнашди. “Оққую” АЭСнинг очилишида МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси ҳам иштирок этди.

Маросимда нутқ сўзлаган Эрдўған 60 йиллик кечикишдан кейин бўлсада, Туркия дунёда атом энергиясига эга давлатлар қаторига қўшилганини қайд этган.  У “Оққую” Туркия ва Россия ўртасидаги энг катта сармоя эканини айтган.

Айтилишича, электр станциясининг барча агрегатлари 2028 йилгача босқичма-босқич ишга туширилади. Мамлакатда истеъмол қилинадиган электр энергиясининг 10 фоизи ушбу электр станцияси ҳисобидан таъминланади. Тўлиқ қувват ишга туширилгач, бу ерда йилига тахминан 35 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, Эрдўған лойиҳадаги тажрибадан келиб чиқиб, турли ҳудудларда қуришни режалаштирган 2- ва 3-атом электр станциялари учун тезроқ чора кўришини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жонли эфир пайтида Туркия раҳбарининг аҳволи ёмонлашганди. Шундан сўнг ижтимой тармоқлар ва баъзи ОАВда Эрдўған миокард инфарктини бошидан ўтказгани ҳақида ҳабарлар тарқалди. Расмий Анқара эса бундай хабарларни рад этди. Бугунги маросимдан олдин Эрдўған Путин билан телафонда гаплашди.

Бироқ воқеаларнинг бир жиҳати борки, олдиндан “Оққую” атом электр станциясининг ядровий ёқилғи етказиб бериш маросимида Путин видеоалоқа орқали, Эрдўған эса жисмонан АЭСга бориб иштирок этиши режа қилинган эди. Расмий тадбирга ўзгартириш киритилишига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Путин Эрдўған Оққую

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг