Эрдўған ва Путин телефонда гаплашди. Етакчилар нималарни муҳокама қилди?

Олам

image

Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда “ТRТ” хабар берди.

Туркия раҳбари идорасининг маълум қилишича, Эрдўған Путин билан Украинадаги вазият ва дон битимини муҳокама қилган.

Мулоқотда Эрдўған бугун, 27 апрель куни Биринчи Ядро ёқилғисини топшириш маросими бўлиб ўтадиган “Оққую” Aтом станциясига қўшган ҳиссалари учун Путинга миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Суриядаги ўзгаришлар ҳам муҳокама қилинди. Эрдўған дон битими бўйича янги ташаббуслар устида ишлаш имконияти ҳақида гапириб, бунинг учун алоҳида ишчи гуруҳ ташкил этиш таклифини берган. 

Эслатиб ўтамиз, 26 апрель куни Туркия раҳбари жонли эфирда нутқ сўзлаётган вақтида аҳволи ёмонлашган ва 20 дақиқалардан сўнг ўзига келганди. Давлат раҳбари миокард инфарктини бошидан ўтказган. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, кеча, 26 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин Москва вақти билан соат 21:58 да шошилинч равишда Кремлга қайтган. Тармоқларда унинг кортежининг тасвирлари тарқалган еди. Маълум қилинишича, бунга сабаб Эрдўғаннинг соғлиги ёмонлашгани бўлиши мумкин. Россиялик шифокорлар Туркияга жўнатилгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ кейинроқ Анқара бу хабарларни рад этди ва Эрдўғаннинг аҳволи яхши эканлигини таъкидлади.

Шоҳжаҳон Мажитов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг