Эрдўған ёнғиндан ҳалок бўлганларнинг жанозасида йиғлаб юборди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўған Болуда юз берган ёнғин оқибатида оила аъзоларини йўқотган Гултекин оиласига ҳамдардлик билдириш учун ушбу вилоятга ташриф буюрди. Эрдўған ҳамдардлик изҳоридан кейин дафн маросимида иштирок этди ва кўз ёшларини тия олмади. Бу ҳақда “Habertürk” хабар берди.

“Меҳмет Бей парламентда менинг депутат ҳамкасбим бўлган. Оила сифатида яқин дўстлик алоқаларимиз бор эди. Юрагимиз эзилди, қалбимиз эзилди. Бутун оиласига ва халқимизга сабр тилайман”, деди Эрдўған дафн маросимида.

Нашрга кўра, Президент Эрдўған Болуга ташрифи давомида ёнғинда ҳалок бўлган саккиз кишининг дафн маросимида иштирок этган. Аввалига у ёнғинда зарар кўрган Гултекин оиласининг уйига ташриф буюриб, марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган. Шундан сўнг, у Кали Конутлар масжидида ўтказилган дафн маросимига йўл олган.

Ҳалок бўлганлар орасида Зеҳра Сена Гултекин, унинг турмуш ўртоғи Билол Гултекин, уларнинг фарзандлари Муҳаммад Салим, Юсуф Синанеттин ва Бакир Содıқ Гултекин, шунингдек, Гултекинлар асраб олган фарзанди Сумая Гунер ҳам бўлган. Билол Гултекиннинг укалари Энес ва Румейса Гултекин ҳам ҳалок бўлганлар орасида.

“Бугун биз саккиз нафар биродаримизни охиратга кузатяпмиз. Роббим уларни раҳматига олсин ва мақомларини олий қилсин. Азиз ҳамкасбим Меҳмет Бей билан узоқ йиллар давомида дўстлик алоқаларимиз давом этди. Бугун уларга қўшни сифатида ўз бурчимизни адо этиш учун шу ердамиз. Роббим охиратда ҳам бизни бирга қилса эди. Барча оилага ва халқимизга сабр тилайман”, деди Эрдўған маросимдан сўнг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳодиса юзасидан тергов бошлангани ва 4 киши, жумладан, меҳмонхона эгаси ҳам қўлга олингани хабар қилинганди. Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мавжуд эмас. Ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳамдардлик йўллади. Ҳозирда ёнғин қурбонлари сони 76 нафарга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Ражаб Тойиб Эрдўған Эмина Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг