Эрдўған яна бир Марказий Осиё давлати раҳбарини инаугурациясига таклиф қилди

Олам

image

Кеча, 1 июнь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти сайтида маълум қилинди.

Айтилишича, Садир Жапаров Ражаб Тойиб Эрдўғанни президентлик сайловидаги ғалабаси билан самимий табриклаб, турк халқига янада фаровонлик ва тараққиёт тилаган.

Ўз навбатида, Туркия Президенти самимий тилаклар учун миннатдорлик билдириб, Садир Жапаровни инаугурация маросимига таклиф қилган. Давлат раҳбарлари Қирғизистон-Туркия икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб йўналишлари ва қўшма ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрдўғаннинг инаугурация маросимининг эҳтимолий санаси ва унга таклиф қилинадиган меҳмонлар рўйхати тузилаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Туркия Президенти ўзининг ғалабасини хорижлик меҳмонлар билан нишонлаши кутилаётгани айтилди. Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам инаугурация маросимида қатнашиш учун Туркияга таклиф этилгани маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Қирғизистон Эрдўған инаугурация Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг