Эрдўған давлат тўнтариши ҳақидаги хабарлардан сўнг фавқулодда йиғилиш ўтказди
Олам
−
15 Май
8520Туркия миллий партияси раҳбари Девлет Бахчели мамлакатда давлат тўнтаришига уриниш эҳтимоли ҳақида огоҳлантиргач, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған разведка ва Адлия вазирлиги раҳбарлари билан фавқулодда йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда “Sabah” хабар берди.
Бир кун аввал Анқара Бош прокуратураси пойтахт департаментининг уч нафар полициячига нисбатан “Айҳан Бора Каплан” жиноий ташкилотига алоқадорлиги юзасидан тергов бошлади. Уларнинг уйлари тинтув қилинди.
Эрдўғаннинг иттифоқчиси Бахчелининг айтишича, бу фитна бўлиши мумкин, бир неча полициячининг ишдан олиниши эса ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Бахчели мамлакатда тўнтарув ташаббусининг такрорланиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.
Маълумот учун, 2016 йилда Туркияда давлат тўнтаришига уриниш бўлиб, бир неча соат ичида бостирилган. Мамлакат бўйлаб тўқнашувлар оқибатида 241 киши ҳалок бўлган, 2 мингдан ортиқ киши тан жароҳати олган. Туркияда давлат тўнтаришини ташкиллаштириш ва унга алоқадорликда гумонланиб 40 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган. Мамлакатда бир неча ой давомида фавқулодда ҳолат жорий этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь