Эрдўған айтганини қилди – FT
Олам
−
18 Май 2022
38993Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш учун аризаларини кўриб чиқиш жараёнини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда FT манбалари хабар берди.
“НАТО элчилари чоршанба куни Финляндия ва Швеция ўз аризаларини топширган куни қабул музокараларини бошлаш учун учрашган, бироқ Анқаранинг тўсқинлик қилиши ҳар қандай овоз беришни тўхтатди”, деган манба.
Қайд этилишича, бу альянснинг Скандинавия мамлакатлари аризасининг биринчи босқичи бўйича бир-икки ҳафта ичида келишиб олиш имкониятини шубҳа остига қўяди.
Янги аъзонинг қўшилиш жараёнини бошлаш учун НАТОга аъзо 30 та давлатнинг барчаси уларни ратификация қилиши керак. Бироқ жараён блокка қабул қилиш баённомасини эълон қилгандагина ва ушбу мамлакатларни альянсга қўшилишга расман таклиф қилгандагина бошланиши мумкин.
Финляндия ва Швециянинг НАТОга интилишлари
Россиянинг Украинага қарши уруш бошлаши ортидан узоқ йиллар давомида бетарафлик мақомида бўлиб келган Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилиш ҳаракатига тушди.
Жорий йилнинг 12 май куни Финляндия Президенти ва Бош вазири мамлакат НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. НАТО ҳам бу давлатни ортиқча жараёнларсиз ташкилотга олишга тайёрлиги билдирилди.
Бунинг ортидан расмий Москва Финляндия НАТОга қўшилса, Россия жавоб чораларини кўришга мажбур бўлишини эълон қилди. Хусусан, Россия ўз миллий хавфсизлигига бу борада юзага келадиган таҳдидларни тўхтатиш учун ҳам ҳарбий-техник, ҳам бошқа характердаги жавоб чораларини кўриши айтилди.
11 май куни эса Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон иккала давлатга ташриф буюриб, Швеция ва Финляндия раҳбарлари билан ўзаро хавфсизлик кафолатларини имзолади.
13 май куни эса НАТО аъзоси бўлган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига ижобий қарамаслигини билдирди. Бунга икки давлат Туркия террорчи деб тан PKK'ни кўллаб-қувватлаши сабаб қилиб кўрсатилди.
18 май куни Финляндия ва Швеция расман НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Эрдўған эса Туркия ушбу икки давлатнинг НАТОга киришига йўл қўйиб, Греция билан йўл қўйган хатосини такрорламаслигини айтди.
LiveБарчаси