Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганда жараёнлар видеотасвирга олинади

Категориялар 1562
image

Текширишларда харид кузатувини амалга оширилиши, назорат касса машинаси (виртуал касса) ҳамда тўлов терминаллари кўрсаткичи бўйича ҳисоботларни олиниши ҳамда хазинадаги пул маблағларини саноқдан ўтказилиши жараёнини кузатиш жараёнлари видеотасвирга олиниши мумкин. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган “Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳасида келтириб ўтилган.  

Ҳужжатда қандай тадбирлар видеотасвирга олиниши алоҳида бандда белгиланган. Унга кўра, солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектлари билан боғлиқ ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо ҳамда бошқа биноларини, шу жумладан жойларни кўздан кечириш, шунингдек солиқ тўловчининг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказишда;

солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари томонидан амалга оширилган ҳуқуқбузарлик фактини қайд этишда;

назорат хариди билан бошланадиган текширишларда харид кузатувини амалга оширилиши, назорат касса машинаси (виртуал касса) ҳамда тўлов терминаллари кўрсаткичи бўйича ҳисоботларни олиниши ҳамда хазинадаги пул маблағларини саноқдан ўтказилиши жараёнини кузатишда;

солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари томонидан текшириш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари томонидан текшириш ҳужжатларига имзо қўйишдан бош тортилганда;

солиқ тўловчи ва унинг вакиллари ёки бошқа шахслар томонидан солиқ назоратини амалга оширишда тўсқинлик қилинганда;

солиққа оид ҳуқуқбузарлик предметлари (нарса ва ҳужжатлар), иш бўйича ашёвий далиллар олиб қўйилганда;

солиқ тўловчи ёки унинг вакилларининг талабларига кўра тасвирга олиниш мумкин.

Эслариб ўтамиз, қарор лойиҳасига ўзгартириш киритилиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 2.9
t
×
×