Энди Миллий гвардияда ҳам жаримага тортиш ваколати бор
Жамият
−
14 Октябрь 2023
797813 октябрдан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳуқуқбузарликлар учун Миллий гвардияга маъмурий баённома тўлдириш ва жарима белгилаш ваколати берилди. Бу эса Президент томонидан имзоланган “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда белгиланди.
Унга кўра, маиший чиқиндиларни ва бошқа носоз ҳолатга келган қаттиқ жисимларни белгиланган жойларга ташламаган фуқароларга Миллий гвардия ходимлари ваколатлари доирасида баённома расмийлаштиришади ва қонун доирасида (белгиланган тартибда) жарима қўллайди.
“Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги ҳамда Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунларга киритилган ўзгартиришларга кўра, Миллий гвардия ҳамда ички ишлар органлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича чоралар кўриши белгиланди”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ички ишлар органлари ҳузуридаги оммавий тадбирларни назорат қилиш комиссиялари фаолияти ташкил этилиб, уларнинг таркиби, мақоми ва ваколатлари белгиланиши ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси