Элдор Шомуродов “Рома”ни тарк этиши мумкин

Спорт 22704
image

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Рома”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Romapress” хабар берди.

Манбага кўра, Италия клуби ёзги трансфер ойнаси охиригача Шомуродов ва Матиас Винья бўйича бошқа клублардан таклифларни кутади.

Қайд этилишича, Элдор ва Винья “Рома”нинг мавсумолди йиғини дастлабки босқичида “бўрилар” мураббийлар штабини ҳайратда қолдира олмаган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг ёзида "Рома" Элдор Шомуродов учун "Женоа"га 18 миллион евро тўлаган эди. Ўтган мавсумда 27 ёшли Шомуродов “Рома” таркибида Италия А сериясининг 28 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда, “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1742
Рейтинг: 3
t
×