Экологияга зарар етказганларни жавобгарликка тортадиган органлар сони ортди

Жамият

image

Эндиликда Миллий гвардия ва ички ишлар органлари экология соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқади. Бу бугун, 11 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган.

Келтирилишича, “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги ҳамда “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунларга киритилган ўзгартиришларга кўра, Миллий гвардия ҳамда ички ишлар органлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича чоралар кўриши белгиланди.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Миллий гвардия ва ички ишлар органларига ваколатлар беришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилди.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач, кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июнь куни бўлиб ўтган Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия ички ишлар Экология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made