Душанбеда МДҲ саммити бошланди
Олам
−
10 Октябрь 2427 1 дақиқа
Бугун, 10 октябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбедаги “Миллат саройи”да Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтмоқда.
МДҲ етакчилари саммити тор доирадаги учрашув билан бошланди. Ундан олдин расмий кутиб олиш маросими ва умумий суратга тушиш бўлиб ўтди.
Мажлисда қуйидаги раҳбарлар иштирок этмоқда:
- Россия Президенти Владимир Путин
- Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев
- Арманистон Бош вазири Никол Пашинян
- Беларусдан Александр Лукашенко
- Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев
- Қирғизистон Президенти Садир Жапаров
- Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон
- Туркманистон Президенти Сердар Бердимухамедов
- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев
- МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев.
Саммитда давлат раҳбарлари янги формат – “МДҲ+”ни ташкил этиш масаласини муҳокама қилади. Бу форматга учинчи мамлакатларнинг қўшилиши назарда тутилади. Ўхшаш тизим BRICS ва ШҲТ доирасида ҳам амал қилади. Владимир Путин ўз нутқи давомида МДҲ раҳбарларини декабрь охирида анъанавий тарзда ўтказиладиган норасмий учрашувга Санкт-Петербургга таклиф қилади. Унинг аниқ санаси ҳозирча белгиланмаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 октябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтган “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммит бўлиб ўтганди. Кечқурун эса Имомали Раҳмон мартабали меҳмонлар шарафига зиёфат берди.
Live
Барчаси