Эрон МДҲ таркибига қўшилиши мумкин

Олам

−

visibility611 timer2 дақиқа

image

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Эронга ҳамкор мақомини бермоқчи. Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев ТАССга берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг аниқлик киритишича, гап ислом республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён жорий йилнинг 9 октябрь куни Туркманистонда ўтган саммитда тилга олган “МДҲ+” формати доирасидаги ҳамкорлик ҳақида бормоқда. 

“Ушбу масала, албатта, МДҲдаги кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Ўйлашимча, баҳолар асосан ижобий”, дейди Лебедев. 

Унинг сўзларига кўра, ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Эрон бундай мақомни олган биринчи давлатга айланади.

Эслатиб ўтамиз, Пезешкиён “МДҲ+” формати минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда савдо, инвестициялар, технологиялар, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, транспорт инфратузилмаси ва бошқа соҳаларни ривожлантириш учун қўшма имкониятлардан фойдаланиш имконини беришини таъкидлаган эди. 

Жумладан, Эрон Президенти умумий энергетика тармоғини яратишни таклиф қилган. Унинг ёрдамида “МДҲ+” давлатлари бозордан бир-бирини сиқиб чиқариш ўрнига нефть, газ ва электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда етказиб беришни мувофиқлаштиришлари мумкин бўлади.  Бундан ташқари, у Туркманистон БМТ Бош Ассамблеясида ташкил этиш ҳақида гапирган Марказий Осиёдан Каспий орқали Жанубий Осиё ва Европага ўтувчи транспорт йўлаги учун Эрон инфратузилмасини жалб қилишни таклиф этган. 

“МДҲ+” формати 2025 йил октябрь ойида Қозоғистон ташаббуси билан таъсис этилган. У Ҳамдўстлик таркибига кирмайдиган давлатлар ва халқаро ташкилотларни ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича ҳамкорликка жалб этишни кўзда тутади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг